Петербургда ўз севгилисини ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси суд олдида жавоб беради

Ўзбекистон фуқароси ўз севгилисини қайтаришга астойдил ҳаракат қилади. Бир нечта уринишлардан сўнг уни ўғирлашга ҳаракат қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Санкт-Петербургда Марказий Осиёдан келган мигрантга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқилади, деб хабар қилди шаҳар прокуратураси матбуот хизмати.

Бортников миграция оқимлари устидан назорат кучайтирилгани ҳақида гапирди

Тергов ишида ёзилишича, Ўзбекистон фуқароси ўз севгилисини қайтаришга астойдил ҳаракат қилади, бир нечта уринишлардан сўнг уни ўғирлашга ҳаракат қилади.

Йигитлар машинада қизнинг уйига келишади. Қиз кўчага чиққан вақтда уни уриб, машинага ўтқазишади.

Бироқ, йўлда машинани йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари тўхтатишади. Шу вақтда қиз ҳуқуқ тартибот ходимларига содир бўлган воқеани айтиб беради.

Шуни айтиб ўтиш керакки, бу қиз ҳуқуқбузарларга раҳм қилиб, ўз кўрсатмаларини ўзгартиради. Бироқ тергов буни инобатга олмайди.

Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари мигрантларга нисбатан олдиндан тил бириктирган ҳолда уюшган гуруҳ бўлиб одам ўғрилаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.