ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Миллий террорчиликка қарши қўмита мажлисида Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников миграция оқимлари устидаги назорат кучайтирилгани ҳақида гапирди, РИА Новости хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра 2018 йилда ФХХ ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ шахсларга Россия ҳудудига киришни тақиқлаган.
Бундан ташқари, 60дан зиёд россияликлар ва хорижликларга Яқин Шарқдаги қуролли низо минтақалари Сурия ва Эронга кириш тақиқланган.
Терроризмга қарши курашиш барча МДҲ давлатларининг энг жиддий ва долзарб муаммоларидан биридир, жумладан, Ўзбекистоннинг. Ўзбекистон 2018 йил терроризм жаҳон индекси рўйхатининг қарийб энг охирги поғоналаридан бири 134-ўринни эгаллади. Ироқ, Афғонистон ва Нигерия етакчи учликка киритилган. Тожикистон –74, Россия эса 34-поғонада жойлашган. Терроризм жаҳон индекси (GTI) “терроризм таъсирини” акс эттиради ва турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ҳамда радикал оқимлар пайдо бўлишининг геосисёсий омиллари таҳлилида тузилади.