Волгоградда Ўзбекистон фуқароси полиция ходимига пора таклиф қилди

Шу тариқа ўз танишини маъмурий жавобгарликдан сақлаб қолмоқчи бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Волгоградда прокуратура полиция ходимига пора таклиф қилган 25 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Жанубий транспорт прокуратураси хабар қилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги амалдори пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг декабр ойида Волгорад-1 станция темир йўл вокзали биносида Ўзбекистон фуқароси полиция ходими Россияга кириш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортмоқчи бўлган танишига ёрдам беришга уринган. Мигрант ИИВ ходимига 1000 рубль миқдорида пора таклиф қилган, аммо полиция ходими пул олишдан бош тортган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди ва прокуратура текшурувни ўз назоратига олди.