ИИББ Ўзбекистон эркакларини фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Тунги капалакларга қарши операция Тошкентнинг барча туманларида ўтказилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, йил давомида 65 нафар аёл рўйхатга қўйилган, яна 826 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 190-моддаси бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Тошкент ИИББ "Чилонзор-18" даҳасида кўп қаватли уйлар олдида тўпланадиган "капалак"ларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида маълум қилди.

Қирғизистон фоҳишалар қанча пул ишлашини санашга тушди

Хабарда айтилишича, Чилонзор 18 даҳасида яшовчи фуқаролар ОАВларга мурожаат қилиб, уларни ташвишга солаётган ҳолат: деразалари остида ҳар оқшом автомобиллар тўпланиши ва шовқин-сурон қилиши ҳолатига барҳам беришда ёрдам сўрашади. Мурожаатга кўра, ўша автомобилларда энг қадимий касб тури билан шуғулланувчи аёллар қўним топишар экан.

Тошкент ИИББ ижтимоий тармоқ, оммабоп гуруҳлар ва ОАВ саҳифаларини мониторинг қилиб боришини, ИИББ ЙҲХБ ДПС хизмати ва 5-шаҳар милиция бўлимига мурожаат келиб тушгач, дарҳол кўрилгани ҳақида баён этган.

Хабарда айтилишича, 29 ноябр кунидан буён ИИББ ходимлари кўрсатилган йўл қисмида узлуксиз патрул хизматини амалга оширишмоқда, шу жумладан кечки вақтларда ҳам. Тунги осойишталик бузғунчилари кўп ҳолларда автомобиллар хизматидан фойдаланишлари туфайли, патрул ишларида профилактика инспекторлари билан бир қаторда ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳам қатнашишмоқда.

Хусусан, 29 ноябр куни тўрт нафар аёл, 30 ноябр куни яна икки нафар аёл қўлга олинган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг 190, 194 моддалари бўйича айбловлар эълон қилинган.

Шу тариқа, бугунги кунда фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган максимал санкция бу бўйсунмаганлик учун маъмурий ҳибсга олиш.

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси ҳибсга олинганларга қонуний ишга жойлашишнинг бир неча вариантларини таклиф этишлари, аммо қарор қабул қилиш ҳуқуқбузар аёлларнинг шахсий иши эканлиги ҳам қўшимча қилинган.

ИИББ Қўйлиқда фоҳишалар тўпланишига барҳам бериш усулини топди

Патрул қатнашчилари сўзларига кўра, юқорида кўрсатилган йўл қисмида ҳуқуқбузар аёллар билан мулоқотга киришиш осон кечмайди - улар маълум сабабларга кўра, аксарият ҳолларда ўзларини агрессив тутадилар, турли туман провокацияларга йўл қўядилар, баъзилари уларни шу ишга мажбур қилган ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида айтиб, уларни қўйиб юборишларини сўрайдилар. Қизларнинг айримлари ҳомиладор бўлиб чиқади, ва уларга нисбатан ҳибсга олиш қўлланилмайди.

"Мамлакат эркакларидан бундай турдаги хизматлардан фойдаланмасликка чақиришни хоҳлардик - чунки талаб бўлган жойда хизмат ҳам бўлади. Соғлом турмуш тарзи, хавфсизлик, самимий туйғулар, муҳаббат, ҳотиржамлик ва оилани танланг", - дейилади хабарда.

Тунги капалакларга қарши операция Тошкентнинг барча туманларида давом этмоқда, деб маълум қилади ИИББ, Айбдорларга нисбатан санкциялар қўлланилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, йил давомида 65 нафар аёл рўйхатга қўйилган, яна 826 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 190-моддаси бўйича далолатнома расмийлаштирилган.