Россиядаги ўзбек маҳсулотлари: Онищенко асосий муаммо ҳақида гапирди

Геннадий Онищенко Sputnik Ўзбекистон агентлигига берган интервьюсида ўзбек миллий ошхонасига муносабати ҳақида гапириб, нега Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳаммаси ҳам Россия савдо расталаригача етиб бормаслигини тушунтирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россиянинг собиқ Бош санитар врачи, ҳозирда Госдума депутати Геннадий Онищенко Ўзбекистонга бир кунлик сафарни амалга оширди. Sputnikка берган эксклюзив интервьюсида у ўзбек мева ва сабзавотлари фойдаси ҳамда ўзбек ошхонасидан қайси таомни севиб истеъмол қилиши ҳақида гапирди.

Гар соғлом бўлай десанг

Тошкентга уюштирган сафари давомида россиялик врач-эпидемиолог дастлаб Тиббиёт академиясига қадамранжида қилди, у ерда ўзбек ҳамкасблари билан мулоқотда бўлди ва олийгоҳ талабалари учун маъруза ўқиди.

Онищенко МДҲдаги АҚШ биолабораториялари ҳақида: асосийси медикларни ҳарбийлардан фарқлаш

Учрашув якунида Геннадий Григорьевич Sputnik Ўзбекистон мухбирига бир неча дақиқа ажратди ҳамда кун тартибида турган қатор долзарб саволларга жавоб бериш асносида икки давлат ўртасида тиббиёт ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида гапирди.

Анъанага мувофиқ, маъруза якунида меҳмонга зарчопон кийдирилди ва дўппи совға қилинди.

Россиядаги ўзбек маҳсулотлари: Онищенко асосий муаммо ҳақида гапирди

Москва делегацияси ташрифининг бош мақсади — таълим ва экологик дастурлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Геннадий Григорьевич, Россияда турли тадбирлар ўтказилишини таъкидлади – масалан, ўтган йилда қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича танлов, шунингдек, экологик мавзулар бўйича шанбалик ва лекциялар ўтказилган. Бу йил эса, Онищенконинг айтишича, "Овқатланиш ва узоқ умр" мавзусида танлов режалаштирилган.

"Биздаги бу танловлар халқаро мақомга эга, ўтган йил Беларусь ва Донбассдан болалар қатнашишган. Умид қиламизки, келаси йилда ўзбекистонликлар ҳам қўшилишади", - деб ҳикоя қилди депутат.

Чимён - МДҲда энг оммабоп оромгоҳлар бешталигига кирди

Россия делегациясининг Тошкентга ташрифи ҳам ушбу танловда Ўзбекистондан болалар иштирок этишига бағишланган эди.

"Агар республикадан ҳам болалариштирок этишса, яхши бўларди. Бу учун стимул ҳам бор - ғолиблар, қоидага мувофиқ - "Артек"да йиғилишади… Бу совет давридаёқ машҳур бўлган лагерь бўлиб, жуда зўр ҳолатга келтирилган, ва ҳатто мен, санитар врач сифатида қанчалик инжиқ бўлмайин, ушбу болалар марказидаги ҳолатни кўпинча айбситолмайман", — деди ҳазил аралаш Онищенко.

Ўтган йил танловда икки миллионга яқин одам иштирок этган, "Артек"кача 200 етакчи етиб бора олган, холос.

"Илгарилари бир давлат, битта тажриба эди. Ўтган ҳаётимизда бўлган энг яхши тажрибаларни ҳозирги ҳаётимизга қайтаришимиз керак", - дея ўз фикри билан ўртоқлашди Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Онищенко.

Тиббиёт соҳасидаги кадрлар ҳақида гапирар экан, Геннадий Григорьевич Россияда бугунги кунда Ўзбекистондан бўлган талабалар сони кўплигини, уларнинг аксарияти тиббий олийгоҳларда таҳсил олишини қайд этди. Шу билан бирга, келгусида республикада Россия тиббиёт университетлари филиаллари пайдо бўлишини истисно этмади, "албатта, агар шунга зарурат ва иккиёқлама қизиқиш бўлса", - деб қўшимча қилди у.

Тюменда Ўзбекистондан келтирилган бир партия мевалар йўқ қилинди

"Бундай масала ҳали муҳокама қилинган эмас, чунки бу катта меҳнат ва харажатларни талаб этади. Бино қуриш талаб этилади, кадрлар масаласини ҳал этиш. Чунки, Россиядан қатнаб талабаларни ўқитиш ҳам иш эмас, биласиз. Лекин томонлар ҳал этса, бундай филиални очишдан наф бор, бундан иккала давлат ҳам фойда кўради", — деб изоҳ берди Онищенко.

Фойдали палов, таъқиқланган вино ва зарарли туршаклар

Турли озиқ-овқатлар борасида ўзининг шов-шувли ва танқидий баёнотлари билан машҳур Геннадий Онищенко ўзбек ошхонасининг фахри - палов ҳақида мақтовларини аяб ўтирмади. Унга кўра, бу таом, агар у меъёрда, қолаверса кўк чой билан биргаликда истеъмол қилинса фойдадан холи эмас.

"Палов - бу байрамона таом. Бунинг учун Ўзганнинг малла гуручи, зира, зирк керак... Ҳаммаси қоидага мувофиқ бажарилса - бу соғлиқ учун фойдали.  Албатта, паловни меъёрда истеъмол қилишганда", — дейди у, Москвада бугунги кунда кўплаб жойларда палов тайёрланиши ва бу таом жуда оммабоплигини қўшимча қилган ҳолда.

Геннадий Онищенко турли йилларда Роспотребнадзор раҳбари сифатида ўзи таъқиқ қўйган маҳсулотларга тўхталар экан, у ёки бу истеъмол моллари биринчи навбатда қалбакилиги учун "қора рўйхат"га тушганлигини айтди.

Хабаровск аэропортида 440 кг Ўзбекистон мевалари йўқ қилинди

"Ўша вақтда сохталаштирилган истеъмол маҳсулотлари ҳажми ортиб кетган ва улар қўйилган талабларга мутлақо жавоб бермасди. Масалан: Молдова ҳудудида етиштирилган узумдан 20 миллион декалитр вино ишлаб чиқариш мумкин эди. Россия бозорида эса бу ичимлик миқдори 40 миллион декалитрни ташкилл қилган - асосий қисми сохта маҳсулот бўлган", — дея эслатди Россиянинг собиқ Бош санитар врачи.

Онищенконинг фикрича, унга Грузияда ҳайкал ўрнатишлари керак – пнега деганда, у ўзининг таъқиқлари ва контрафактларга қарши курашгани билан ўта ноёб виночилик маданиятини сақлаб қолишга ёрдам берган.

"Грузия ҳудудида яхши винони харид қилиш имкони йўқ, ҳаммаси сохта маҳсулот эди. Ҳозир эса ҳаммаси изга тушди ва грузия виноси россия бозорига қайтди", - деб қўшимча қилди у.

Онищенкога кўра, ўзбек маҳсулотларини бу муаммога таққослаб бўлмайди, таъбир жоиз бўлса, ўзбек маҳсулотлари Россияда жуда етишмайди.

Онищенко совет даврида Ўзбекистон фақат пахта етиштиргани ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кам етиштирилгани ҳақида эслатиб ўтди.

"Ноёб ўзбек деҳқончилик маданияти, худога шукрки, ҳозирда тикланмоқда. Лекин ўзбек полиз маҳсулотлари ва мевалари бизларда етишмайди. Албатта, кўпроқ бўлишини хоҳлардик. Мен, мисол учун ўзбек қалампирини яхши кўраман - у аччиқроқ. Ва албатта, беҳи, хурмо, шафтоли ва бошқа маҳсулотларни... Яна ғўзапоя ўтинида пиширилган тандир нонлар жуда мазали бўлади, таъми бошқача бўлади", - деб қайд этди Онищенко.

Онищенкога кўра, агар Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилган тақдирда, бу ўзбек мева-сабзавотларининг экспорти салмоқли ошишига туртки бўлар эди.

Россия компанияси Ўзбекистонда помидор етиштириб Японияга сотмоқчи

"Ягона бозор божхона тўсиқларисиз ўзаро маҳсулот алмашиш имкониятини яратади. Гар Россия ва Ўзбекистонда сифатсиз маҳсулотлар аниқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилади", - деб тушунтирди Россия парламент вакили.

Яқинда ОАВларда тарқалган, Ўзбекистондан келтирилган бир неча партия қуритилган мевалар йўқ қилиниши билан боғлиқ хабарларга изоҳ берар экан, Россиянинг собиқ бош санитар врачи Ўзбекистондан Россияга маҳсулотлар олиб кирилиши таъқиқланмагани, аммо қатъий санитар талаблар мавжудлиги, ва шулар асосида аниқ ҳолат бўйича қарорлар қабул қилинишини таъкидлади.

"Гап шундаки, олиб кирилаётган маҳсулотларда, ёнғоқ ёки қуритилган меваларда касалликлар қўзғатувчилари бўлиши мумкин. Агар ўтказилган текширувлар буни исботласа, бу сингари хавфли маҳсулотлар вируслар тарқалмаслиги учун йўқотилади. Аммо ўзбек маҳсулотларига қарши марказлашган таъқиқ ёки чекловлар йўқ", - деб тушунтирди Онищенко.