Ишончли одам: Шавкат Мирзиёевга ишонч билдираётган россияликлар сони ортди

Жамоатчилик фикрини ўрганиш Умумжаҳон Россия маркази МДҲга аъзо мамлакатлар етакчилари орасида россияликлар кимга кўпроқ ишонч билдиришини ўрганиш мақсадида 1600 респондент орасида сўров ўтказди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда россияликларнинг МДҲ етакчиларига ишончи рейтингизда уч қаторга кўтарилди.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш Умумжаҳон Россия маркази МДҲга аъзо мамлакатлар етакчилари орасида россияликлар кимга кўпроқ ишонч билдиришини ўрганиш мақсадида 1600 респондент орасида сўров ўтказди.

Мирзиёев икки йил давомида кўплаб ижобий ишларни амалга оширди - ХМТ вакили

Рейтингнинг биринчи бандини Беларус президенти Александр Лукашенко эгаллади, унга сўров ўтказилган россияликларнинг 65%и ишониши қайд этилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2017 йил якунларига кўра эълон қилинган рейтингда у 62% кўрсаткич билан етакчи ўринни эгаллаган.

Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев иккинчи ўринни эгаллаган  унга респондентларнинг 49%и ишонч билдиришган, бир йил олдин унга 56% россияликлар ишонч билдирган бўлган.

Биринчи учликни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учликни якунлаган, унга россияликларнинг 14 фоизи ишонч билдирганлар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга респондентларнинг 6%и ишонч билдирганлар.

Бу натижа Лукашенко, Назарбоев, Алиев, Арманистон етакчиси Армен Саркисян (8%), Молдова раҳбари Игорь Додондан (7%) кейин олтинчи ўринга мос.

Қайд этиш жоизки, бир йил аввал Шавкат Мирзиёев россияликлар ишончи рейтингида тўққизинчи қаторда бўлган, ва бунда россияликларнинг 3%и Мирзиёевга ишонч билдирганлар.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовга сўровда қатнашган россияликларнинг 4%и ишонч билдиришган. Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков ва Тожикистон етакчиси Эмомали Рахмонга - 3%дан. Украина раҳбари Петр Порошенкога респондентларнинг атиги 1%и ишонч билдирган.

ВЦИОМ бутунроссия сўрови 2018 йил 8 ноябр санасида телефон орқали ўтказилган.