ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги хонадонлардан бирида чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 41 дона телевизорлар борлиги аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, фуқаро Т.Д.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида хонадон эгасининг розилиги асосида кўздан кечирилди.
Хонадон ертўласидан муқаддам давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтилган, умумий қиймати 25,7 млн. сўмлик жами 41 дона рангли телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.