Хонадонми ёки омбор: Андижонда чегарадан ноқонуний олиб ўтилган телевизорлар аниқланди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТелевизоры
Телевизоры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонадон ертўласидан умумий қиймати 25,7 млн. сўмлик жами 41 дона рангли телевизорлар борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги хонадонлардан бирида чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 41 дона телевизорлар борлиги аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.  

Красный и зеленый коридоры - Sputnik Ўзбекистон
Сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак: божхона кўриги фақат видеокузатув остида амалга оширилади

Хабарда айтилишича, фуқаро Т.Д.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида хонадон эгасининг розилиги асосида кўздан кечирилди.

Хонадон ертўласидан муқаддам давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтилган, умумий қиймати 25,7 млн. сўмлик жами 41 дона рангли телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0