Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Суҳбатда Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. 2018 йил 3 декабрь куни ТИВда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Муваққат ишлар вакили Алан Мелцер билан учрашди.

Трамп Покистондан Афғонистон ва “Толибон” масаласи бўйича ёрдам сўради

Суҳбатда Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг жорий масалалари, жумладан турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Залмай Халилзоднинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муддати ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад 2-20 декабрь кунлари бир неча давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаол йўналишларидан бирига айланган.

Бундай бўлишига қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жиддий сабаблар мавжуд. Тошкентда охирги йил давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Улардан энг муҳимларидан бири - ноябр ойида Афғонистон тинчлик ўрнатиш бўйича Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама комиссиянинг тузилиши бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра ушбу комиссия Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим рол ўйнаши керак.