Британия Россиядаги вазиятни издан чиқаришга интилмайди - Ми-6 раҳбари баёноти

Янгер талабалар билан суҳбат давомида Россия Бирлашган Қироллик ҳудудида "кимёвий моддани қўллагани"ни таъкидлаб, британия махсус хизмати РФ "бу каби ҳаракатларга олиб келадиган фойда, таваккал қилишга арзимайди", деган хулосага келишига интилаётганини қўшимча қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия Россиядаги вазиятни издан чиқаришга уринмайди, деб баёнот қилди душанба куни Британия ташқи разведка хизмати - Ми-6 раҳбари Алекс Янгер. РИА Новости хабарига асосан.

Британия Россияга янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

"Мен шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, Россия давлати бизни нотинчлантиришга уринса ҳам, биз Россияни нотинчлантиришга уринмаймиз. Биз эскалацияга интилмаймиз", — дея ишонтирган у Сент-Эндрюс университетида катта нутқ билан чиқиши вақтида.

Янгер талабалар билан суҳбат давомида Россия Бирлашган Қироллик ҳудудида "кимёвий моддани қўллагани"ни таъкидлаб, британия махсус хизмати РФ "бу каби ҳаракатларга олиб келадиган фойда, таваккал қилишга арзимайди", деган хулосага келишига интилаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил тўртинчи март куни Британиянинг Солсбери шаҳрида Бош разведка бошқармаси собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланишган ва бу катта халқаро можарони келтириб чиқарган эди. Расмий Лондон юз берган ҳодисада Россиянинг қўли борлиги ҳақида эълон қилганди, Москва эса бу айбловларни қатъий инкор этиб келмоқда.

Янгер ўз чиқиши давомида бошқа мавзуларни ҳам тилга олди, хусусан хусусан, Brexitга қарамай, британия махсус хизматлари европалик ҳамкасблар билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишади. Ми-6 раҳбари, шунингдек, разведка хизмати ходимлари ИД томонидан чет элда ташкиллаштирилаётган қатор терактларнинг олдини олишга муваффақ бўлганлари ҳақида ахборот берган.