Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганидан шикоят қилди

Украинада ишлаб чиқарилган шакар Ўзбекистонда туширилмаяпти ва разтаможка қилинмаяпти, деб арз қилмоқда Украина миллий шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Қатор нашрлар Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатгани ҳақида шикоят қилгани ҳақида хабарлар эълон қилди.

Ўзбекистон ўзга мамлакатлар билан муносабатларда вазминлик билан иш тутади – бош вазир

Айтилишича, "Укрцукор" - Украина миллий шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси шакар Ўзбекистонда юкдан туширилмаётгани ва разтаможка қилинмаётгани ҳақида баёнот билан чиққан.

"Шакар импортининг бу тариқа фавқулодда тўхтатилиши аввал имзоланган шартномалар шартлари бажарилмаслигига олиб келади. Охирги ярим йилда шакар импортчиси асосан Ўзбекистон бўлганини инобатга олсак, Украина асосий "бозори"дан маҳрум бўлмоқда", деган "Укрцукор" вакили.

2017—2018 йилларда Украина ташқи бозорларга 560,4 минг тонна шакар етказиб берган. Хусусан, Ўзбекистонга 79,1 миллион долларга 209,9 минг тонна шакар импорт қилинган.