Ўзбекистон ўзга мамлакатлар билан муносабатларда вазминлик билан иш тутади – бош вазир

© Sputnik / Екатерина ШтукинаПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон узоқ ва яқин қўшни мамлакатлар билан муносабатларда вазминлик ва босиқлик билан иш тутади, деди Абдулла Арипов.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Кеча Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Вырубка многолетних деревьев - Sputnik Ўзбекистон
“Дарахтхўр” манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди? – депутат

Муҳокамалар давомида Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Бош вазирга мурожаат этиб, Украинанинг ўзбек автомобилларига нисбатан қўймоқчи бўлаётган чекловларига қарши яқинда депутатларнинг муносабати ва билдирган таклифи бўйича Ҳукумат томонидан қандай чоралар кўриш режалаштирилаётганлигини сўради. Депутат ўз сўзида агар зарур бўлсаҲукумат Украина маҳсулотлари импортининг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи бошқа мамлакатлар билан савдо иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ эканлигинибилдириб ўтди.

Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон
Депутат арзон уй-жойлар нархи борасида Тошкент ҳокимидан тушунтириш беришни сўради

Бош вазир депутатнинг ушбу таклифига жавобан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида узоқ ва яқин қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларниолиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва шу боис, Украина парламенти томонидан кўтарилиб Украина ҳукуматига киритилган Ўзбекистон автомобилларига қарши чеклов ўрнатиш бўйича чораларга қарши ҳар қандай чора қўллашда вазминлик ва босиқлик билан иш тутиш зарурлигини маълум қилди.

Ҳукумат раҳбари ўз сўзида айни вақтда Ўзбекистондаги тегишли вазирлик ва идоралар Украина томони билан мазкур масалада аниқ ечимга келиш устида ишлаётганлиги ва яқин вақт ичида томонлар ўзаро манфаатли тўхтамга келинишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0