Фарғонада сохта МИБ ходими қўлга олинди

Риштон туманида яшовчи фуқаро МИБ ходими қиёфасида туманда истиқомат қилувчи аёлни 330 минг сўмга чув туширган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Фарғонанинг Риштон туманида сохта МИБ ходими қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Пичоқланган МИБ ходими президент фармонига кўра "Жасорат" медали билан тақдирланди

Хабарда айтилишича, туман ИИБга 7 ноябрь куни шу хусусда ариза келиб тушган.

Аризачи аёл шу йил 1 ноябрь куни ўзини Аброр Тошматов деб таништирган номаълум шахс МИБ ходими қиёфасида газ ва электр таъминотидан қарздорлигини айтиб, ундан 330 минг сўм олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноят Риштон туманида яшовчи "Тоза Ҳудуд" ДУК ҳайдовчиси Ш.Ж. томонидан содир этилгани аниқланган. Гумондор ушланган.