Ўзбекистонда армия тайёргарлиги текширилмоқда – энг сара фото суратлар

Sputnik

Сигналдан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, барча ҳарбий округ ва бўлинмаларда зарур ташкилий ишлар амалга оширилди. Ҳарбий полигонларда бир нечта махсус-тактик машғулотлар ўтказилди.

Чирчиқ дала ўқув майдонида ўтказилган машғулотларда ҳаво-десантчилари, артиллериячилар, мотоўқчилар, танкчилар, махсус операция кучлари ҳамда Ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмалари қатнашди.

Шартли душман базаларига ва у жойлашган ҳудудларга ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар ва вертолётлардан зарбалар берилди.

Шундан кейин жанг майдонида зирҳли қалқон танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди. Улар танк биатлонида қўлланиладиган “Сувли тўсиқ”, “Эскарп” ва “Тирсакли кўприк”дан мохирона ўтиб, белгиланган маррани эгаллади.

Мудофаа операциясини олиб бориш жараёнида, шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди.

1 / 12
Шартли душман базаларига Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар зарбалар берди.
2 / 12
Шу пайтгача Ўзбекистон армиясида бундай кенг кўламли тўсатдан текширув ўтказилмаганди.
3 / 12
Ҳарбий қисмларининг жанговар тайёргарлигини комплекс текшириш мақсадида 26 ноябрь тонгда “Тревога!” сигнали берилганди.
4 / 12
Мудофаа вазирлиги қўшинлари саккизта полигонга жойлаштирилди.
5 / 12
Шартли душман базаларига қирувчи самолётлардан зарбалар берилди.
6 / 12
Машғулотлар 30 ноябргача давом этади.
7 / 12
Қўшинлар ўқув-жанговар вазифаларни бажариш пунктларига ташланди.
8 / 12
Текширувда хавфсизлик қоидаларига, ҳарбий техника ва қуролларнинг созлигига қатъий риоя қилинди.
9 / 12
Қўққисдан текширув давомида қўшинлар ҳаракати устидан назорат ва таҳлилни махсус тузилган Ҳукуматлараро ишчи комиссияси олиб бормоқда.
10 / 12
Жанг майдонида зирҳли қалқон танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди.
11 / 12
Шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди.
12 / 12
Қўққисдан текширувнинг асосий мақсади — Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилганишларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишдан иборат.