Сигналдан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, барча ҳарбий округ ва бўлинмаларда зарур ташкилий ишлар амалга оширилди. Ҳарбий полигонларда бир нечта махсус-тактик машғулотлар ўтказилди.
Чирчиқ дала ўқув майдонида ўтказилган машғулотларда ҳаво-десантчилари, артиллериячилар, мотоўқчилар, танкчилар, махсус операция кучлари ҳамда Ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмалари қатнашди.
Шартли душман базаларига ва у жойлашган ҳудудларга ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар ва вертолётлардан зарбалар берилди.
Шундан кейин жанг майдонида зирҳли қалқон танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди. Улар танк биатлонида қўлланиладиган “Сувли тўсиқ”, “Эскарп” ва “Тирсакли кўприк”дан мохирона ўтиб, белгиланган маррани эгаллади.
Мудофаа операциясини олиб бориш жараёнида, шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди.