Соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси: президент қарори лойиҳаси тайёрланди

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши назарда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори муҳокамага қўйилди.

Боғчалардаги ошхона ишчиларининг маоши кўтарилиши мумкин: ҳукумат қарори тайёрланди

Қарор лойиҳасида Молия, Иқтисодиёт, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси,  Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилиши юзасидан таклифлари маъқуллаш;

Молия, Иқтисодиёт вазирлилари, Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари қарори лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2019 йил 1 январдан бошлаб соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этиш белгиланган.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун:

- 2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши;

Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга доир муҳим қарорни имзолади

- бошқа фаолият турлари бўйича олган даромадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўлаш механизмлари қўлланилиши;

- ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 40 фоизи, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар – солиқ суммасининг қолган қисми тўланиши назарда тутилган.

Ҳар йили 1 март холатига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисида ягона рўйхат шакллантирилиши мумкин.