Боғчалардаги ошхона ишчиларининг маоши кўтарилиши мумкин: ҳукумат қарори тайёрланди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишВ столовой детского сада
В столовой детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон боғчаларидаги овқатлаштириш тизимига доир ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Шавкат Мирзиёев посетил детский сад №74 в махалле Богишамол Юнусабадского района г. Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев боғча тарбияланувчиларига совғалар берди

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаларни белгилаш кўзда тутилган:

- давлат мактабгача таълим муассасалари бош ошпази, ошпази ва ошхона ишчилари, озиқ-овқат омборлари мудирлари лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча тўлов жорий этиш;

- овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида ишлатиладиган коммунал хизматлар (электр энергияси, сув, газ) харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;

- мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этилганда мактабгача таълим муассасалари ошхоналари ва улардаги барча жиҳозлар “ноль” қийматда ижарага берилиши белгилаш;

- овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларида бош ошпаз, ошпаз ва ошхона ишчиларининг қисқартирилиши натижасида тежаладиган бюджет маблағлари бевосита мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтириш.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди. - Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг Жиззахга ташрифи: пахта экспорти, боғча ва мактабларда камералар ўрнатилиши

Қарор лойиҳасига мактабгача таълим муассасаси томонидан тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида низом, мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисидаги низом илова қилинган.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш юзасидан Йўл харитаси ва республикада “Болалар овқатланиш комбинатлари” ташкил этиш параметр кўрсаткичлари тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ишларини тажриба тарзида амалга ошириш белгиланган эди.

Шунингдек, 2017 йил 19 декабрида Ш.Мирзиёев боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаганди.

Янгиликлар лентаси
0