Мудофаа вазирлиги "тревога" вақтида ЙТҲда ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдирди

Мудофаа вазирлиги фуқаролардан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермасликни сўраб қолган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати куни кеча Шаҳрисабз – Қарши автомобил йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва "Лаcетти" автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий ахборот эълон қилди.

Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди?

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча, 26 ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобил йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва “Лаcетти” русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур кўнгилсиз ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик фуқароларга ўз илтимосини йўллаган ва уларни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирган.

"Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермасликни, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда Йўл-патрул хизмати ва Ҳарбий автомобил назорати инспекцияси ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини илтимос қиламиз", - деб ёзади вазирлик.