Қаршида “Ласетти” автомобили “Зил” ҳарбий юк машинаси билан тўқнашди - уч киши ҳалок бўлди

Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, “Ласетти“ русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этди. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Бугун тахминан соат 8:05 ларда Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда юз берган ЙТҲ бўйича маълумот берди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди.

Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди.

"Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами “70 U 110 MA” бўлган “Ласетти“ русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этди. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши – енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди,“Ласетти“нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди", - дейилган хабарда.

Қаршида “Ласетти” автомобили “Зил” ҳарбий юк машинаси билан тўқнашди - уч киши ҳалок бўлди

Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.