ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Суриянинг Алеппо вилоятида таркибида кимёвий зарарли моддалар бўлган снарядлар билан қилинган ҳужум оқибатида 65 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Суриянинг al-Watan газетаси.
Хабарда айтилишига кўра, ар-Рази касалхонасига кимёвий қуролдан жароҳатланганларнинг 21 нафари, университет шифохонасига эса - 44 нафари жойлаштирилган. Уларнинг барчасида нафас олиш йўлларнининг шикастланиши қайд этилган ва уларга интенсив тиббий ёрдам кўрстилмоқда.
Ушбу ҳужум Алеппо шаҳарчаси яқинида, ҳарбийлардан холи қилинган ҳудудда жойлашиб олган террорчилар томонидан 120мм миномётлардан қўлбола снаряд ва ракеталар ёрдамида амалга оширилган.
Айни дамда ушбу ҳудудга Россия ҳарбий кимёгарлари етиб келишган. Улар жароҳатланганларни касалхоналарга жойлаштириш ва махсус ускуналар ёрдамида ҳудудини мониторгинг қилишга киришишган.