Дайр-аз-Зорда ИД жангарилари кимёвий қурол ишлатди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишХимик ва биологик ҳимоя костюмлари кийган аскарлар
Химик ва биологик ҳимоя костюмлари кийган аскарлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ислом давлати” жангарилари Дайр-аз-Зордаги авиабазага кимёвий қурол ёрдамида ҳужум уюштирди. Хабарларга кўра, ҳужумдан кейин бир неча аскарлар бўғилиш ҳис қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik, Михаил Алаеддин. “Ислом давлати”   жангарилари Дайр-аз-Зордаги Сурия ҳарбий аэродромига ҳужум уюштирди, РИА Новости хабарига асосан.   

Ҳарбийлар хабарига кўра, ҳужум вақтида ИД жангарилари кимёвий снарядлардан фойдаланган, чунки бўли ўтган жангдан кейин бир неча Сурия ҳарбийлари бўғилиш ҳис қилмоқда.

Бундан олдин Сурия жанговор самолётлари ИДнинг олдинги сафларига ҳужум уюштириб уларга катта зарар еткизган эди. Кўплат жангарилар ва ҳарбий техника йўқ қилинган эди.

Суриядаги ҳарбий можаро 2012 йилдан бери давом этиб келмоқда. Башар Асад бошчилигидаги Сурия расмий ҳукумати ва “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳлари террорчилар ва бир қатор мухолитфатчи уюшмалар орасида жанглар бўлиб ўтмоқда. БМТ хабарига кўра ўтган вақт давомида жангларда 220 мингдан зиёд киши қурбон бўлган.

Мухолифат ва Сурия расмий ҳукумати орасида бўлиб ўтган тинчлик музокаралари натижасида Сурия ҳудудида 27 февралдан бошлаб жанговор ўт очишни тўхтатиш тартиби киритилган. Ушбу тартиб “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳларига таалуқли эмас.

 

Янгиликлар лентаси
0