Сиан шаҳрида ўзбек маҳсулотлари кўргазма майдони очилади

Сиан шаҳрида жамғарма ва “Шаньси” эркин савдо зонаси маъмурияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 ноя  — Sputnik.  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакиллари Хитойнинг Шанхай шаҳрида 5-10 ноябрда ўтказилган халқаро “China International Import Expo 2018” кўргазмасида иштирок этишди.

Ёшларга грантлар, Alibaba: Ўзбекистон вакиллари Хитой таълим тизимини ўрганишди

Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан қандолат маҳсулотлари, қуритилган мевалар, тайёр текстил маҳсулотлар, шунингдек алкогол маҳсулотлари намойиш қилинди.

Сиан шаҳрида жамғарма ва “Шаньси” эркин савдо зонаси маъмурияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Хитой савдо зонаси маъмурияти томонидан жамғармага беғараз 500 кв метр кўргазма майдонда “show room” учун жой ажратилди.

Ҳозирги вақтда “show room" қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва 30 ноябрга қадар кўргазма майдонида миллий ва экспорт маҳсулотлари билан тўлдириш режалаштирилган.