Ўзбекистонлик йўловчиларга Россияга мева ва сабзавот олиб келиш тақиқланди

Тақиқни Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати тасдиқлади. Чеклов вақтинчалик хусусиятга эга.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Россия Ўзбекистондан келаётган йўловчилар учун багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишларига вақтинчалик чеклов ўрнатди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Саратовга 20 тонна Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар киритилмади

Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистон томонига тақиқни расман тасдиқлаган.

"Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида Россия Федерацияси учун карантин остидаги маҳсулотларда карантин объектлари мунтазам тарзда аниқланаётгани муносабати билан, Конвенциянинг VII моддаси 1а бандига таянган ҳолда 2012 йил 16 апрелдан эътиборан "Росселхознадзор" томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини Россия Федерациясига олиб келишга вақтинчалик чеклов ўрнатилган", - дейилган хабарда.