Саратовга 20 тонна Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар киритилмади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишПредприятие Samrin Trade по производству сухофруктов в Самарканде
Предприятие Samrin Trade по производству сухофруктов в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳсулотда зарур бўлган маркировка бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Росселхознадзор инспекторлари Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна қуритилган мевалар киритилмади. Маҳсулотлар Қозоғистон орқали олиб кирилган.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга доир муҳим қарорни имзолади

Ҳудудий давлат тузилмаси матбуот хизмат маълум қилишича, маҳсулотнинг  маркировкаси ўрнатилган талабларга жавоб бермаган. Бундан ташқари, маҳсулотда экспорт ва импорт қилувчилар ҳақида маълумот бўлмаган.

Инспекторлар қуритилган мевалар партиясини Қозоғистонга қайтариб жўнатишга мажбур бўлишди.

Ўтган ҳафтада Челябинск вилоятида Россельхознадзор ходимлари Россия-Қозоғистон чегарасида хурмо юклатилган 10 та фурани қайтариб юборишди. Бу хурмолар Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган.

Ҳайдовчиларда керакли сертификат ва яшикларда маҳсулот номланиши, ишлаб чиқариган мамлакат ва жойи тўғрисида маълумотлар бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0