ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Москвада 2019 йил 1 январдан патент нархи 500 рублга қимматлашади, деб хабар қилди РИА Новости.
Шундай қилиб, янги йилдан патент нархи беш минг рублни ташкил этади.
Иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссия раиси Людмила Гусева таъкидлашича, нархнинг кўтарилиши Москвага “тегишли маълумотга эга, шаҳримизда ишлаш имкониятига эга бўлган меҳнат мигрантлари келишлари керак”гига боғлиқ.
Бундан ташқари, Гусева сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти ушбу маблағни Москвада янада қулайроқ шароит яратиш, жумладан хорижликлар учун ҳам ижтимоий эҳтиёжларга сарфлайди.