ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Росселхознадзор инспекторлари Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна қуритилган мевалар киритилмади. Маҳсулотлар Қозоғистон орқали олиб кирилган.
Ҳудудий давлат тузилмаси матбуот хизмат маълум қилишича, маҳсулотнинг маркировкаси ўрнатилган талабларга жавоб бермаган. Бундан ташқари, маҳсулотда экспорт ва импорт қилувчилар ҳақида маълумот бўлмаган.
Инспекторлар қуритилган мевалар партиясини Қозоғистонга қайтариб жўнатишга мажбур бўлишди.
Ўтган ҳафтада Челябинск вилоятида Россельхознадзор ходимлари Россия-Қозоғистон чегарасида хурмо юклатилган 10 та фурани қайтариб юборишди. Бу хурмолар Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган.
Ҳайдовчиларда керакли сертификат ва яшикларда маҳсулот номланиши, ишлаб чиқариган мамлакат ва жойи тўғрисида маълумотлар бўлмаган.