Доллар ва евро кўтарилди – Ўзбекистон янги валюта курслари

Ўтган ҳафтада доллар курси 21,30 сўмга кўтарилиб, 8 271,27 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 20 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,26 сўмга кўтарилиб, 8 277,53 сўм ташкил қилди.

Евро курси 76,63 сўмга ошиб, 9 451,28 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 3,77 сўмга кўпайиб, 125,56 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.