2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Forbes журнали версиясига кўра, бу йилнинг энг кўп ҳақ олувчи хонанда сифатида америкалик қўшиқчи Кэти Перри тан олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Forbes журнали ҳар йиллик энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандаларининг рейтингини нашр этди.

Рейтинг биринчи қаторини америкалик қўшиқчи Кэти Перри эгаллаган. Унинг бир йиллик даромади қарийб 83 миллион долларни ташкил этган. Даромадининг асосий манбаи унинг Witness тур концертлари бўлган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Нуфузли рўйхатнинг иккинчи ўрини америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтга насиб этган. Forbes унинг даромадини 80 миллион долларда баҳолаган. Тейлорнинг Reputation альбоми бир ҳафта ичида икки миллиондан зиёд нусхада сотилган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Учинчи ўринда 60 миллион доллар даромад билан Бейонсе жой олган. Ўтган йили хонанда рейтинг биринчи ўринини забт этганди.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Тўртинчи ўринда қўшиқчи Пинк жойлашган, унинг даромади 52 миллион долларни ташкил этган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Леди Гага 50 миллион доллар билан бешинчи ўринни эгаллаган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Forbes келтирган маълумотларга кўра, Женнифер Лопес 47 миллион доллар ишлаб топган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Рианна – 37,5 миллион доллар

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Хелена Фишер - 32 миллион доллар.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Селин Дион - 31 миллион доллар.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Бритни Спирс ўзининг 2018 йилдаги 30 миллион доллар даромади билан ўринчи ўриндан жой олган.

2018 йилда дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи аёл хонандалари

Рейтинг Forbes журнали томонидан хонандаларнинг 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнгача бўлган даврда топган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида тузилган.

Эслатиб ўтамиз, олдин рейтингда Бейонсе етакчилик қилганди, кейин рўйхатда қўшиқчи Адель (бу йил рўйхатга кирилмаган) ва Тейлор Свифт ўрин олганди.