Марказий Осиё президентлари нима учун Тошкентга келишади

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултан Назарбаев 2019 йилда режалаштирилаётган Марказий Осиё мамлакатлари президентлари учрашувини муҳокама қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik.  Марказий Осиё давлатлари президентлари  2019 йилда навбатдаги маслаҳатлашувлар учун Тошкентда йиғилишади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эксперт: Остона саммити Марказий Осиёнинг бирлашиши йўлида муҳим қадам бўлади

Ушбу масалани Шавкат Мирзиёев ва Нурсултан Назарбаев телефон орқали муҳокама қилишди. Томонлар келаси йил Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги иш учрашувини ташкил қилиш ҳақидаги келишувини яна бир бор тасдиқлашди.

Суҳбат давомида Мирзиёев ва Назарбаев минтақа давлатлари ташқи ишлар даражасида ушбу тадбирни тайёрлаш масалаларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашуви 2018 йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтган эди.