Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Автобусда жами 7 нафар киши бўлган. Ҳалок бўлганлар барчаси Ўзбекистон фуқаролари, икки нафар Қозоғистон фуқаролари жабрланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Бугун, 7 ноябрь куни Саратов вилояти Озинск туманида ЙТХ содир бўлди.

Оренбургда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолди

Тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди “Саратов-Ульяновск” йўналишида ҳаракатланаётган автобус билан тўқнашди. Автобус ичида 7 киши бўлган.

Авария оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. РИА Новости Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Қанат Шеккалиевга таянган ҳолда маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар - Ўзбекистон фуқаролари.

Икки нафар жабрланганлар, ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси Қозоғистон фуқаролари. Улар шифохонага ётқизилди.

Буюртма автобуси Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари бошланди.