Оренбургда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолди

© SputnikАвтобус Сетра
Автобус Сетра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уфадан Ўзбекистонга ҳаракатланаётган автобус “Уфа-Оренбург” автойўлининг 299 кмда бузилиб қолди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. 16 ноябрь куни Октябрьский тумани бўйича полиция бўлимига “Уфа-Оренбург” автойўлининг 299 кмда автобус йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Оренбург вилояти ИИВ бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.                                 

Нижний Новгород  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент-Нижний Новгород халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Хабарда айтилишича, Давлат автоинспекция ходимлари дарҳол воқеа жойига чиқишган.

Мазкур автобус Уфа шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётгани ва йўлда бузилиб қолганлиги сабабли тўхташга мажбур бўлгани маълум бўлди. Ҳодиса ҳақида ФВВ ва маҳаллий маъмуриятга хабар берилди.

Воқеа жойига авточилангар юборилди, у камчиликни бартараф этган.

“Йўловчиларга Октябрьскийга бориб, исиниб олиш таклиф этилди, бироқ улар рад этишди. Автобус иситилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф бўлмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари чет эллик фуқаролар ҳужжатларини текширишди, бироқ миграция қонунчилигининг бузилиши аниқланмади”, - дейилади ҳуқуқ тартибот органи хабарида.

Транспорт воситаси тузатилганидан кейин йўловчилар Ўзбекистонга йўл олишди.

Янгиликлар лентаси
0