Damas ва Labo бўйича ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилди

Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. GM Uzbekistan компанияси Damas ва Labo автомобилларини сотиб олиш учун аризалар қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

GM Uzbekistan илк бор турбодвигателли автомобилни тест-драйвдан ўтказди

Компания маълумотларига кўра, GM Uzbekistan автомобилларининг онлайн хариди бўйича янги Uzavtosavdo.uz тизими ишга туширилганидан бошлаб “Damas” ва “Labo” автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилди.

Ҳозирги вақтда ушбу автомобиллар бўйича 128 274 та ариза келиб тушган, уларнинг 99 563 донасида Damas, 28 711 тасида Labo сотиб олиш истаги билдирилган.

2018 йил 7 ноябрь куни “Ўзавтосаноат” АЖда бўлиб ўтган пресс-брифингда маълум қилинганидай, ушбу моделдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилади, ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилган.

“Компания ушбу моделларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича қўлидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади”, - дейилган хабарда.

GM Uzbekistan “шапкасиз” автомобиль харид қилиш учун шартномалар тайёрлаб қўйди

Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.
Шундай қилиб, 2018 йилнинг 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 000 дона шартнома мавжуд.

Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади. Ушбу харидорлар ёзма ва СМС тарзда билдириш олишади.

“Мавжуд аризалар бўйича текширувлар оҳирига етказилмагунга қадар ушбу моделдаги автомобилларга янги аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилади”, - деб қўшимча қилинган хабарда.