Ўзбекистон ташқи савдо баланси салбий томонга ўзгарди

2018 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдо баланси минус 5,2 млрд. $ ни ташкил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи савдо баланси сезиларли даражада салбий томонга ўзгарган – яъни экспортга қараганда импорт ҳажми ошган, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ўзбекистонда ўтган тўрт ой мобайнида экспорт ҳам, импорт ҳам ошган

2018 йилнинг 10 ойи якуни ҳисобида Ўзбекистон ташқи савдо обороти ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 15,9 % га ўсиб, 25,7 млрд. $ни ташкил қилди. Шундан экспорт - 10,2 млрд. $, (4,1%га камайган), импорт эса – 15,5 млрд. $ (34,4 %га ошган)  ташкил қилган. Натижада ташқи савда баланси минус 5,2 млрд. $ ни ташкил қилган.

Ўзбекистон экспортининг асосини нефть ва нефть маҳсулотлари - 75,4% ташкил қилди. Импорт асосини эса– аспоб-ускуналар - 41,1 %, кимё саноати маҳсулотлари - 13,3 %, озиқ-овқат маҳсулотлари - 8,4 % ва қурилиш материаллари –  5% ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Жаҳон банки ва ЕТТБ Ўзбекистонда иқтисодиё ўсиш секинлашуви ҳамда савдо баланси дефецити содир бўлишини прогноз қилишган эди.