ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи савдо баланси сезиларли даражада салбий томонга ўзгарган – яъни экспортга қараганда импорт ҳажми ошган, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси.
2018 йилнинг 10 ойи якуни ҳисобида Ўзбекистон ташқи савдо обороти ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 15,9 % га ўсиб, 25,7 млрд. $ни ташкил қилди. Шундан экспорт - 10,2 млрд. $, (4,1%га камайган), импорт эса – 15,5 млрд. $ (34,4 %га ошган) ташкил қилган. Натижада ташқи савда баланси минус 5,2 млрд. $ ни ташкил қилган.
Ўзбекистон экспортининг асосини нефть ва нефть маҳсулотлари - 75,4% ташкил қилди. Импорт асосини эса– аспоб-ускуналар - 41,1 %, кимё саноати маҳсулотлари - 13,3 %, озиқ-овқат маҳсулотлари - 8,4 % ва қурилиш материаллари – 5% ни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Жаҳон банки ва ЕТТБ Ўзбекистонда иқтисодиё ўсиш секинлашуви ҳамда савдо баланси дефецити содир бўлишини прогноз қилишган эди.