ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Тулада полиция ходимини ҳақорат қилган 25 ёшли ўзбекистонлик жазога тортилди, деб хабар қилди вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, маст ҳолда бўлган Ўзбекистон фуқароси йўловчиларни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари муҳожирни қўлга олиб, майда безорилик ҳолати бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун полиция бўлимига олиб келишган.
Ўзбекистонлик бўлимда навбатчи тезкор ходим ёрдамчисини таҳқирлаб, ножўя сўзларни ишлатиб ҳақорат қилади.
Суд уни РФ ЖКнинг 319-моддасида назарга тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди.
Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчидан кечирим сўради.
Ўзбекистон фуқаросига 25 минг рубл миқдорида жарима жазоси тайинланди.