Тулада сўконғич муҳожир жаримага тортилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишСотрудник полиции РФ.
Сотрудник полиции РФ. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик муҳожир аввал йўловчиларни, кейин полиция ходимини ножўя сўзлар билан ҳақоратлади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Тулада полиция ходимини ҳақорат қилган 25 ёшли ўзбекистонлик жазога тортилди, деб хабар қилди вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Мигрант из Узбекистана Феруза - Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги муҳожир аёл ҳаётидан: мусофирчилик қийинчиликлари ва ватан соғинчи

Хабарда айтилишича, маст ҳолда бўлган Ўзбекистон фуқароси йўловчиларни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари муҳожирни қўлга олиб, майда безорилик ҳолати бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун полиция бўлимига олиб келишган.

Ўзбекистонлик бўлимда навбатчи тезкор ходим ёрдамчисини таҳқирлаб, ножўя сўзларни ишлатиб ҳақорат қилади.

Суд уни РФ ЖКнинг 319-моддасида назарга тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди.

Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчидан кечирим сўради.

Ўзбекистон фуқаросига 25 минг рубл миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0