ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Ғазо секторидаги вазият туфайли истеъфога чиқди, деб хабар қилди РИА Новости.
Бир кун олдин у Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида ҳукуматдаги ҳамкасблари қарорига қарши чиққанди.
У анклавда ҳукмронлик қилувчи ХАМАС ҳаракатига “қаттиқ зарба” бериш кераклигини маълум қилганди.
Либерман 2,5 йил давомида ўз тамойиллари ичидан курашиб келганлиги, Қатар томонидан Ғазо секторига ёқилғи ва нақд пул етказиб берилиши қарори билан норози бўлганлигини маълум қилди.
ХАМАС вакили Абу Зухри сўзларига кўра, Либерман истеъфоси бу мағлубиятни тан олишни англатади.
“Исроил Фаластин қаршилига бардош бера олмайди. Бу Ғазонинг сиёсий ғалабаси бўлди” дея қўшимча қилди.