ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Тошкент вилоятидаги манзил-колонияда сақланувчи маҳкумларнинг шарт-шароитлари бузилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.
Мутахассислар маълумотига кўра, ювиниш ва хожатхоналар замонавий техника билан жиҳозланган, эски услубдаги юз-қўл ювиш ускуналари эса анчадан буён ишлатилмайди. Овқат тайёрлаш ва танаввул қилиш учун алоҳида бинода керакли буюм ва асбоб-ускуналар билан ошхона жиҳозланган.
Бундан ташқари, эркаклар ҳам, аёллар ҳам уяли телефондан эркин фойдаланишади. Ҳеч ким уларни яқинлари ва танишлари билан учрашишдан чекламайди.
Тегишли идора ва прокурорлар манзил-колониядаги иш сифатини доимий равишда текшириб туришади.
“Маҳкум бўлган эркак ва аёлларни сақлаш ҳақиқий шарт-шароитлари мақоласида кўтарилаётган “муаммо” билан солиштирилганда Тошкент вилоятида жойлашган манзил-колонияда маҳкумларни сақлаш учун ҳамма шарт-шароитлар яратилганини кўрсатади”, - дейилган ИИВ хабарида.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда колониядаги ҳуқуқни бузарликлар ҳақидаги мақола тарқалганди. Муаллиф маҳкумлар ҳуқуқлари бузилгани – ошхона, ювиниш ва хожатхона йўқлигини айтиб ўтган эди.