ИИВ Тошкентда маҳкумлар шарт-шароитлари бузилгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗаключенный исправительной колонии во время работы
Заключенный исправительной колонии во время работы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ювиниш ва хожатхоналар замонавий техника билан жиҳозланган. Маҳкумлар уяли телефондан фойдаланишлари мумкин. Ҳеч ким уларни яқинлари билан учрашишдан чекламайди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Тошкент вилоятидаги манзил-колонияда сақланувчи маҳкумларнинг шарт-шароитлари бузилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ "Тоштурма"даги маҳкум ва маҳбуслар қандай жойга кўчирилгани ҳақида ахборот берди

Мутахассислар маълумотига кўра, ювиниш ва хожатхоналар замонавий техника билан жиҳозланган, эски услубдаги юз-қўл ювиш ускуналари эса анчадан буён ишлатилмайди. Овқат тайёрлаш ва танаввул қилиш учун алоҳида бинода керакли буюм ва асбоб-ускуналар билан ошхона жиҳозланган.

Бундан ташқари, эркаклар ҳам, аёллар ҳам уяли телефондан эркин фойдаланишади. Ҳеч ким уларни яқинлари ва танишлари билан учрашишдан чекламайди.

Тегишли идора ва прокурорлар манзил-колониядаги иш сифатини доимий равишда текшириб туришади.

“Маҳкум бўлган эркак ва аёлларни сақлаш ҳақиқий шарт-шароитлари мақоласида кўтарилаётган “муаммо”  билан солиштирилганда Тошкент вилоятида жойлашган манзил-колонияда маҳкумларни сақлаш учун ҳамма шарт-шароитлар яратилганини кўрсатади”, - дейилган ИИВ хабарида.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда колониядаги ҳуқуқни бузарликлар ҳақидаги мақола тарқалганди. Муаллиф маҳкумлар ҳуқуқлари бузилгани – ошхона, ювиниш ва хожатхона йўқлигини айтиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0