Россиянинг Олтой ўлкасидан сараланган ғунажинлар Ўзбекистонга олиб келинади

Россия ва Ўзбекистон Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасидан Олтой чорваларини етказиб бериш тўғрисида дастлабки келишувларга эришилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. 2019 йилдан бошлаб Россиянинг Олтой ўлкасидан Ўзбекистонга Қизил чўл зотли йирик қорамолларни олиб келиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Олтой ҳукумати матбуо хизмати, қишлоқ хўжалиги вазири Александр Чеботаевнинг сўзларига асосланиб.

Ўзбекистонга Германиядан қорамол, Франциядан зотдор эчкилар келтирилади

Чеботаевнинг сўзларига кўра, 18-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Россия ва Ўзбекистон Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистонга Олтой чорваларини етказиб бериш тўғрисида дастлабки келишувга эришилган.

“Кейинги йилдан бошлаб Олтой ўлкаси Ўзбекистонга қизил чўл зотли йирик қорамолларни юборишни режалаштирмоқда”, - деди Чеботаев.

Олтой ўлкаси қишлоқ хўжалиги корхоналари зотли чорва билан шуғулланувчи хўжалик статусида фаолият юритишга 51та лицензияга эга, шу жумладан сут ва гўштли чорвачиликка ҳам. Йил бошидан бошлаб зотли чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар 4 мингдан ошиқроқ бош чорва сотишган.

Уларнинг фақат ярми минтақа ичида сотилган. 600 яқин ҳайвонларни ёш фермер ва оилали чорвачилик фермаларини қўллаб-қувватлаш дастури бўйича грант соҳиблари сотиб олишган.