Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Ташриф дастурида ташқи ишлар, ташқи савдо вазирликлари, инвестиция, туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарида учрашув ва музокаралар ўрин олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 2018 йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигида делегация келади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонда Италия киноси кунлари бўлиб ўтади

Вазирлик берган маълумотга кўра, ташриф дастурида ташқи ишлар, ташқи савдо вазирликлари, инвестиция, туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарида учрашув ва музокаралар кўзда тутилган.

Шунингдек, Италия делегацияси вазирликларо сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.