Ўзбекистонда АЭС қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин

Ҳозирги вақтда 5 та майдон – Жиззах ва Навоий вилояти чегарадаги ҳудудларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи атом  электростанцияси қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамахмудов маълум қилди.

Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси сурати

Сентябрь бошида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов республика ҳудудида АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашди.

“Росатом” ВВЭР-1200 реакторли қурилма “3+” авлодига тегишли иккита энергоблокдан иборат бўлган мажмуа барпо қилишни режалаштирилмоқда.  Битим октябрь ойида кучга кирди.

“2020 йилда биринчи бетон қуйишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Мирзамахмудов “Правда Востока” газетасига берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда 5 та майдон – Жиззах ва Навоий вилояти чегарадаги ҳудудларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзатом” раҳбари ҳар бир майдонда метеостанциялар ўрнатилади. Геологик тадқиқотлар ўтказилиб, турпоқнинг зичлиги, ер ости сувлари даражаси текшириб чиқилади.

“Бир майдон танлангандан сўнг, жамоат фикри ўрганиш мақсадида фуқаролар, жамоатчилик, МАГАТЭ фикри ўрганилади. Шундан сўнг, АЭС қурилиши ва экслуатация бўйича майдонга лицензия олиш учун хулоса тайёрланади”, - деб қўшимча қилди Мирзамахмудов.

Россия Ҳиндистонда янги атом электр станциясини қуришни режалаштирмоқда

Лойиҳанинг қиймати 11 миллиард доллар атрофида, биринчи энергоблок 2028 йилда ишга туширилиши керак, деган эди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида, республикада биринчи АЭС қурилишида энг юқори хавфсизлик стандартлари ва қатъий экологик талабларга риоя қилинишини маълум қилганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябрь бошида АЭС қурилиши инқилобий қарор эканлиги ва уни амалга ошириш учун 8-10 йил муддат зарурлигини таъкидлаб ўтганди.  Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, АЭС бугунги кунда ишлаб чиқарувчи қувватларининг 20 %ни ишлаб чиқаради.