ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева давлат органларида аёллар сонини кўпайтириш бўйича вақтинчалик махсус чораларини татбиқ этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.
Ходжаеванинг сўзларига кўра, бу соҳада ижобий ўзгаришлар 2000 йил ўрталарида бошланди. Бироқ бугунги кунда ҳукумат органларида аёллар сони талабга жавоб бермайди.
“Бизда парламентда аёллар сони 22-24 % ташкил қилган вақт бўлган. Олдинги 6-7 % билан таққослаганда бу тараққиёт, бироқ бугунги кунда биз яна камайиш тенденциясини кузатиб турибмиз. Бизда ҳали-хануз биронта хоким-аёл, элчи бўлгани йўқ, вазирликларда ҳам аёллар жуда кам. Ҳаттоки, олийгоҳ ректорлари орасида улар йўқ. Айниқса, педагогик соҳада жуда фойдали бўлиши мумкин эди”, - деди Сайёра Ходжаева.
Шунинг учун Сайёра Ходжаева Демократия ва инсон ҳуқуқлари институтидаги ҳамкасблари билан биргаликда Ўзбекистонда БМТ томонидан тасвия этилган аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик чораларни татбиқ этмоқчи. Аслида бу ижро ва қонунчилик органларида аёллар учун ўринлар бўйича квоталар дегани.
Унинг сўзларига кўра, аёллар билан ишларни тўғри ташкил қилишга эътибор қаратиш зарур.
“Аёллар аёлларга овоз бермаслиги бу - нонсенс, сайловчиларнинг атиги 17 фоизи аёл-номзодларига овоз беради. Демак, одамларда ишонч йўқ. Биз бу йўналишда ишлаймиз”, - деб қўшимча қилди Ходжаева.
Аёлларнинг қийинчиликлари ҳақида гапирилганда, Ходжаева стериотиплар ва менталитет муҳим рол ўйнашинини таъкидлади.
“Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, эркаклар билан ишлаш қийин, улар маълум босим ўтказишади. Аёл бир нимага қодирлигини кўрсатиш ва исботлаш учун икки баравар кўпроқ ишлаши зарур. Кимдир, албатта, биринчи муваффақиятсизликдан сўнг таслим бўлади. Бироқ, яна ҳаракат қилиб, такомиллашиш керак”, - деди эксперт.
Шу кунларда Тошкентда “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ва модернизациясида аёлларнингўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси миллий ва хорижий шериклар билан ташкил қилинди.
Форум ишида ушбу соҳадаги етакчи мутахассислар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва турли жамоат институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Конференция якунида Ўзбекистонда аёллар мақоми ва ролини кўтариш бўйича тавсиялар қабул қилинади.