Макрон умумий Европа армиясини тузишни таклиф қилди

Франция президенти сўзларига кўра, бугунги кунда Европа ички демократик жараёнларга кўплаб аралашиш урунишларига тўқнаш келмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШдан мустақил бўлган “умумевропа армия”сини тузишни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Хроленко: Европа Россия билан кечадан олдин куни уруш бошлаши мумкин эди

“Ҳақиқий умумевропа армиясини тузишга қарор қилмасак, европаликларни ҳимоя қила олмаймиз. Бизда асосан Қўшма Штатларсиз, мустақил ҳимоя қиладиган Европа бўлиши керак”, - деди Макрон Europe 1 радиостанция эфирида.

Франция президенти сўзларига кўра, бугунги кунда Европа ички демократик жараёнлари ва кибер соҳасида кўплаб аралашиш урунишларига тўқнаш келмоқда.

 “Биз Хитойдан, Россиядан ва ҳатто АҚШдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак!”, - деб якун ясади Макрон.

Европа сиёсатчилари мунтазам равишда Европа иттифоқининг ягона армиясини тузиш бўйича таклифлар билан чиқишмоқда. Хусусан, бюджет масалалари бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер “Европа ва чет элдаги миссияларида демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга биргаликда масъул бўлган” армия ҳақида орзу қилишини маълум қилганди.