Ўзбекистон Украина санкцияларига қарши қандай чоралар кўриши мумкин?  

Миллий бозорни ҳимоя қилиш биз учун ҳам муҳим масала, бироқ биз, биринчи навбатда, иқтисодий фойдадан кўра - ўзаро дўстлик ва ҳурматга путр етмаслигини истаймиз - депутат.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Украина томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан антисубсидион текширув ўтказаётгани муносабати билан, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси вакили Расул Кушербаев, Sputnik мухбирига расмий Тошкент бунга қандай жавоб қайтариши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.

Украина Ўзбекистон автомобилларига қўшимча бож киритиши мумкин

Депутат, авваломбор Ўзбекистон ва Украинанинг барча ижтимоий ва иқтисодий алоқалари асосида дўстлик ва ўзаро ҳурмат борлигини қайд этди. Украина депутатлари томонидан Ўзбекистон автомобилларига нисбатан ўтказилаётган текширувлар Ўзбекистон билан бўлган эркин савдо муносабатларини чеклашга қаратилмаганига умид билдирди.

Иккинчидан, депутат агар Ўзбекистон маҳсулотига нисбатан бирор чеклов киритилса, Ўзбекистон ҳам ана шундай чекловлар киритиши мумкинлига ҳақида айтиб ўтди. 

Кушербаев келтирган рақамларга кўра, Украинадан Ўзбекистонга охирги уч йил давомида 642 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинганини. Улардан 142 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, 510 млрд сўмлик имтиёзлар берилган. Ўзбекистон эса шу давр мобайнида Украинага атиги 169 миллион долларлик маҳсулот  экспорт қилган.

Шу билан бирга, айни дамда Украинада ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой, кондитер, дори воситалари каби маҳсулотларнинг муқобили Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

"Миллий бозорни ҳимоя қилиш биз учун ҳам муҳим масала, бироқ биз биринчи навбатда иқтисодий фойдадан кўра, ўзаро дўстлик ва ҳурматга путр етмаслигини истаймиз. Шу боис украиналик дўстларимиз узоқ йиллардан бери мавжуд муносабатларимизга, халқлар дўстлигига путр етказмайдиган соғлом фикрли қарор қабул қилишларига умид қиламиз", - деди депутат. 

Шу билан бирга, биз, бизга кўрастилаётган муносабатга нисбатан, бизнинг Ҳукуматимиз ҳам зарур чораларни кўриши мумкинлигини хабар қилмоқдамиз.

Украина Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш заводини қуради

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой олдин Украина депутатлари Украина автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси талабига асосоан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  автомобилларига нисбатан антисубсидион текширув ўтказиши мумкинлиги ҳақида эълон қилган эди.

Украина автомобил ишлаб чиқарувчилари фикрига кўра, Ўзбекистон ҳукумати автомобил саноатига кўрсатаётган ёрдам эвазига Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар рақобатни ютқизмоқда ва бозордаги улушини йўқотмоқда.

Антисубсидион текширув натижасида, Ўзбекистон ҳукуматининг  ёрдами тасдиқланса, Ўзбекистон автомобилларига нисбатан 10-17 % қўшимча бож киритилиши мумкин. Шунга ўхшаш вазият бундан бир йил олдин Россия автомобиллари билан ҳам содир бўлган эди.