Украина Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш заводини қуради

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки
Фармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина 10 миллион долларлик инвестиция киритади.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Украинанинг “Фармак” компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Куни кеча “Фаркат” Кузатув кенгаши раиси ва Украинадаги Ўзбекистон элчиси янги заводни қуриш масаласини келишиб олишди. Украина инвестиция миқдори 10 миллион долларни ташкил қилади.

“Янги завод Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган дори ассортиментни кенгайтиради. Шунингдек, импорт  дориларига боғлиқликни камайтириб, фармацевтика кластерини янада кенгайтириш учун базани яратади”, - деди Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиев.

Компания хабарида қайд этилишича, “Фармак” компанияси Ўзбекистон бозорида 15 йилдан бери ишламоқда ва 120 дан ортиқ дориларни сотмоқда.

Янгиликлар лентаси
0