Тошкентда талаба антиқа эксперимент бошлади: унинг пули етармикан

Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университетининг 2-чи курс талабаси аълочи стипендиясига бир ой яшаш мумкин ёки мумкин эмаслигини эксперимент қилиб кўрмоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Ўзини Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университетининг 2-чи курс талабаси деб таништирган йигит эксперимент бошлади – у аълочи стипендия пулига бир ой яшаб кўрмоқчи.

Ўзбекистонда 1 ноябрдан ойлик, стипендия ва пенсиялар миқдори оширилди

Sputnik мухбирига университетда бугунги кунда аълочи стипендияси - 650 минг сўм атрофида эканлигини айтишди.

Ўзини Рустам деб таништирган йигит ўз лойиҳаси ҳақида Facebookдаги саҳифасида видео жойлаштирди. У 1 ноябрдан экспериментни бошлаб, бир ой давомида ҳар куни видеоларини жойлаштириб бориши маълум қилди.  

Тажрибани эълон қилган йигит ўз фамилиясини айтмаган, шунинг учун Sputnik мухбирига университет ходимлари уни таҳсил олишини тасдиқлашмади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 бараварга оширилди.