АҚШда Хеллоуин байрамида 5 ёшли бола гиёҳвандли ширинликлардан заҳарланди

Полиция бола шу кеча териб олган барча ширинликларни экспертизага жўнатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Огайон штатида беш ёшли Брейлен Каруэлл Хеллоуин байрамида гиёҳвандли ширинликлардан заҳарланиш оқибатида шифохонага тушди. Бу ҳақда РИА Новости WBNS-TV телеканалига асосан хабар қилди.

Хеллоуин байрамида ИИВ ходимлари қабристонларни патрул қилади

Бола ширинликларни йиғишиб, уйга қайтганда ўзини ёмон ҳис қила бошлайди.

Бола отаси зудлик билан уни шифохонага юборади. Анализ натижаларига кўра бола сийдиги таркибида метамфетамин моддаси борлиги аниқланди.

Боланинг ота-отаси бу модда ширинликлар истеъмол қилиш оқибатида тушган деган тахмин қилишмоқда. Бироқ Брейлен ҳеч нарса истеъмол қилмаганлигини айтмоқда. Полиция бола шу кеча териб олган барча ширинликларни экспертизага жўнатди.  

Телеканал аниқлик киритишича, бола ота-онаси олдин наркоман бўлишган, бироқ уларнинг сўзларига кўра бир неча йил давомида тақиқланган моддаларни истеъмол қилишмайди. Бола шифохонада 7 соат вақт ўтказиб, шундан сўнг у уйга жўнатилди.

Хеллоун – Ғарб мамлакатларида ҳар йили 31 октябрь кунида нишонлаш анъанага айланган.

Бу кунда одамлар қўрқинчли костюмлар кийиб, анъанавий Хэллоуин ўйинлари ўйнашади. Болалар эса уйма-уй юриб ширинликлар йиғишади.