ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Хеллоуин куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат жойларини кучайтирилган тартибда патрул қилади.
Шу куни ҳуқуқ тартибот ходимлари хиёбонлар ва қабристонларда жамоат тартибига риоя қилиниши алоҳида назорат қилинади.
Бундан аввал Тошкент ИИББ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Хеллоуин байрами ўзбек халқининг менталитети ва анъаналарига мутлақо тўғри келмаслигини маълум қилганди.
Хеллоун – Ғарб мамлакатларида ҳар йилнинг 31 октябрь кунида нишонлаш анъанага айланган.
Бу кунда одамлар қўрқинчли костюмлар кийиб, анъанавий Хэллоуин ўйинлари ўйнашади. Болалар эса уйма-уй юриб ширинликлар йиғишади.
Қовоқдан турли шакллар ўйиш ва ичига шам қўйиш ҳам Хэллоуин рамзларидан ҳисобланади.