ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўтган йил давомида интернет ҳамжамиятининг террор ва диний экстремизм билан шуғулланган 360 иштирокчиси фаолиятига нуқта қўйилди, деб баёнот қилди чоршанба куни Тошкентда ўтказилган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси олтинчи халқаро анжуманида ШҲТ МАТТ Ижроия директори Евгений Сысоев.
Тадбирда "шанхай оиласи"га кирувчи 15 давлат делегацияси аъзолари, 9та халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этишди ҳамда минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
"Ўтган йил давомида эрта босқичда бир қатор террористик актлар олди олинди. Элликдан зиёд террорчилик уюшмалари фаолиятига нуқта қўйилди. Шунингдек, давлатлараро қидирувда бўлган 150дан ортиқ террорчилар ушланди", - деди ШҲТ МАТТ Ижроия директори.
Сысоевнинг маълум қилишича, интернет тармоқларидан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши кураш доирасида 500 мингдан зиёд материалларга эга бўлган 80 мингдан ортиқ интернет ресурслар чегараланган.
Интернет ҳамжамиятининг террор ва диний экстремизм билан шуғулланган 360 иштирокчиси фаолияти олди олинган, веб-сайтлар маъмурлари ва модераторларига нисбатан 122 та жиноий иш қўзғатилган.